Фото: «Домашний Очаг»

Аралаш туш кўриш

Шифокорларнинг таъкидлашига қараганда, уйқу вақтида тана ҳарорати юқори бўлганда мия фаолроқ ишлаши сабаб турли ноаниқ туш кўриш мумкин.

Маҳсулотлар таъмининг бошқача туюлиши

Аниқланишича, ҳидлаш орқали таъм ҳақидаги 75-90 фоиз маълумотга эга бўлиш мумкин. Бурундан нафас олиш ёмонлашганда эса таъм билиш қобилиятига сусаяди, сиз ҳар куни ичадиган қаҳва ёки шарбат бемаза туюлиши мумкин.

Зарарли овқатларни ейишни исташ

Касаллик организм учун ҳамма вақт стресс. Стресс вақтида эса инсон ўзини тезроқ яхши ҳис қилиш учун нажот истайди ва углевод ва шакарли маҳсулотлар истеъмол қилади. Аслида эса бундай вақтда ширинлик ўрнига апелсин, асал чой ёки C витаминига бой бошқа егулик ҳам ёрдам бера олади.

Чанқаш

Шамоллаганда бурун оқиши ва тумов сабаб организм одатдагидан ҳам кўпроқ суюқлик йўқотади, ҳарорат кўтарилганда эса айниқса. Шу сабаб организм сув талаб қила бошлайди. Бундай вақтда кўпроқ сув ва лимон чой ичиш тавсия қилинади.

Бош оғриши

Вирусли касалликларга хос бўлган яна бир симптом мушакларда оғриқ пайдо бўлиши ҳисобланади. Баъзи вақтларда бош териси сезгир бўлиб қолади ва соч таралганда ёки ювилганда оғриқ ҳис қилинади. Бу симптом синусит — бурун ён бўшлиқлари шиллиқ қаватининг ўткир яллиғланишидан дарак бериши мумкин.

https://daryo.uz/k/2020/09/23/shamollashdan-darak-beruvchi-siz-xayolga-ham-keltirmagan-alomatlar/