Огоҳ бўлинг!

КАРАНТИН БЕКОР БЎЛГАНИ ЙЎҚ, ФАҚАТ ЮМШАТИЛДИ

Дунёда инсон учун саломатликдан-да катта неъмат йўқ. Шундай экан саломатликни асрашнинг асосий қисми одамларнинг ўзига боғлиқ. Бу, карантин ва энг муҳими, санитария-гигиена қоидаларига қай даражада риоя этишимизда намоён бўлади.

Коронавирус юқтирмаслик учун мутахассислар кўча-кўйда ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш, тўйларни кам одам билан ўтказиш каби бир қатор барчамизга ярим йилдан бери ёд бўлиб кетган қоида ларга риоя этиш ҳақида мунтазам огоҳлантирмоқдалар. Лекин бизнинг кўпчилигимиз бунинг аксини қилаяпмиз.

Айримлар ниқобни иягига тушириб олган, айримлар умуман тақмаган, тўйларимиздаги меҳмонлар сони ортгандан ортиб бораяпти. Транспорт ва бозорлардаги масофа сақла маслик ҳолатларини-ку, айтмаса ҳам бўлади.

Дунёдаги оғир вазият ҳақида ҳар лаҳзада хабардор бўлиб турибмиз. Кунига минг-минглаб касалликлар аниқланаётган ва минглаб одамлари дунёдан кўз юмаётган давлатлардаги аянчли вазият барчамизни ҳушёрликка чорлаши керак.

Огоҳ бўлинг! Қоидаларга қатъий риоя этишгина бизни ғалабага тезроқ етказиши мумкин. Ўзимизни, кўзларимизнинг оқу- қораси бўлган фарзандларимиз саломатлигини асрайлик!

Ж.АМИРОВА.

https://t.me/istiqbolgazetasi